Ҳомила тушгандан кейин намозни бошлаш

Ассалому алейкум мени 14 ҳафталик болам тушиб қолди мен неча кундан кейин намоз ўқишни бошлашим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда уламолар боланинг қўл-оёғи каби аъзолари шакллангандан сўнг тушиб қолса, ортидан келган қонни нифос қони деганлар. Ҳали у даражага етмаган бўлса, тушиб қолганидан кейинги қонни ҳайз қони дейишган. Сизда қандай ҳолат бўлса, шунга қараб иш тутинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:07 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar