Қарғиш келажакка тасир қиладими?

Ассалому алайкум! Бундан 6-7 йил аввал бир воқеа бўлганди ўшанда 17-18 ёшларда эдим коллежга жуда шошип кетаётгандим билмасдан йўл четида бир амакини олдини кесип ўтипман буни орқамнан ҳой тўҳта деганнан кийин тушинип етганман. Энди кечирим сўрамоқчи бўлип оғиз жуфтлаганимда бирдан мени сўкишни бошлади (ҳаётимда биринчи маротаба эркак кишидан сўкиш эшитишим эди) энг ёмони у мени ҳаромликда ота-онам ҳаром туққанликда айблаб ҳақорат қила кетти даҳшатлиси эса мени фоҳишаликда айблади у мени мен эса уни танимасдик, то кўринмай кетгунича баҳтинг қаро бўлсин, бахтсиз бўгин деган қарғишлар, жуда жирканчли сўзлар айтишни тўҳтатмасди. Мен турган жойимда қотип турдим. Тинмай кўзимдан ёш оқарди фақат қарғишинг ўзинга урсин деп пичирлап қоўя олдим ҳалос, бу воқеани ҳалигача унутаолмаяпман айтган сўзлари қулоғимда жаранглайди, ўша инсонни ҳоли нима кечганигаям қизиқаман, айб мендамиди? Уни қаргиши мени урмадимикан (ёшим 25 да ҳалигача турмушга чиқмадим) оҳиратда ҳолимиз нима кечади? 2-қариндошларимиз ичида фақат менгина 5-маҳал намоз ўқийман қолган ҳеч бири буни тушунишмайси (улар ўзларини қалби тоза инсонлар деп билади) ҳолам билан қизининг мени эрга тегмаганимни ҳадеп ғийбат қилишларидан қачон кетасан дийишларидан чарчадим, кўпчилик мени динга кирип кетганликда, ишламасликда айблашади, тез-тез мачидга борип тураман намоз ўқишга, у ерни супирип тозалашга айниқса кўпироқ таҳорат ҳонасини тозалашга (Аллоҳ ризолига ва савоб учун) аммо униям кимдир кўрип қолип ота-онамга етқазибди ва жуда яхшигина гап эшиттим, энг ёмони мени масчидга уйланмаган йигитлар учун боради деган туҳматга қолдим. Ҳатто менга “сендай намозҳонни итам олмайди, ҳеч ким сўрап келмайд” деган дашномлар отишди. Бу йил бироз синовли бўлди лекин йўқотганимдан топганларим кўп бўлди. Намозларимга витр ва таҳажжудниям қўшдим алҳамдулиллаҳ, аммо ҳозирда умидларим бироз сўнмоқда, иштиёқим йўқалмоқда маслаҳатизга муҳтожман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан айтилган қарғиш ёки дуоибадларни ҳеч қандай зарари йўқ. Сиз агар тўғри ва айбсиз бўлсангиз таъсир қилмайди. Турмушга чиқишингиз ҳам Аллоҳнинг тақдири. Шунинг учун сизга дини ва хулқига рози бўладиган даражадаги одамдан совчи бўлиб келса, истихора қилиб розилик беринг. Куёв болани танлашда талабни жуда катта қўйиб юборманг. Ҳожат намозларини ўқиб Аллоҳдан, хайрлисини сўранг. Қариндошлар гапларига ҳам эътибор берманг. Албатта ҳар бир қийинчиликнинг ортидан енгиллик бўлади:«Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир». («Шарҳ» сураси, 5-6 оятлар).
Араб тили қоидасига биноан бир «алифлом»и бор сўз (ал-усру) икки марта такрорланса, бир нарсани ифода этар экан. Аммо «алиф-лом»и йўқ сўз (юсрон) икки марта такрор бўлса, алоҳида икки нарсани ифода этар экан.
Шу қоидадан келиб чиқиб, юқоридаги икки оятнинг умумий маъноси: «Бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор», дегани бўлади. Бу маънода кўпгина ҳадиси шарифлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси мўмин кишини сабрли, қаноатли бўлишга чақиради. Қийинчилик пайтида ўзини йўқотиб қўймасликка, балки сабр билан ҳаракат қилишга ва Аллоҳ таолодан енгиллик кутишга ундайди. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:18 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar