Жонига қасд қилиш
Ассалому алайкум! Ўз жонига қасд қилган мусулмон дўзаҳда абадий қоладими ё йўқми? Бу ҳақда бирор ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аҳли сунна вал жамоанинг ақидасига кўра, гуноҳ ишни қилган киши ўша ишни ҳалол санамас экан диндан чиқмайди. Ўзининг жонига қасд қилган киши тўрт мазҳаб уламоларидан бирор киши кофир бўлади дейишмаган. Чунки куфр инкор қилиш ва Ислом динидан чиқиш ҳисобланади. Шикрдан бошқа гуноҳи кабирани қилган киши Аҳли сунна вал жамоа наздида Исломдан чиқмайди. Шундай экан жаҳаннамда ҳам абадий қолмайди. Тавҳид аҳлидан бўлган гуноҳкорларнинг жаҳаннамда азоблани кейин чиқишлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар ҳам келган. Ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабиралардан бўлиб, қуйида у ҳақидаги баъзи ҳадиси келтирамиз: عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُتِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ قَتَلَ نَفْسَهُ بِمَشَاقِصٍ، فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзини мишқослар билан ўлдирган одам олиб келинди. Бас, у зот унга жаноза ўқимадилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: «Мишқос» – кенг тиғли, пичоққа ўхшаш нарса.
Ўзини-ўзи ўлдириш Исломда қаттиқ қораланади. Бу иш мўмин-мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайдиган ишдир. Ўзини-ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Ўзини-ўзи ўлдириш мусулмонларга хос бўлмаган қўрқоқлик ва номардликдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзини-ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганликлари бу одамга қилган номаъқулчилиги учун берилган муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса алоҳида жазолар бўлади.
Имом Бухорий Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташида ўша билан азобланади», деганлар.
Имом Бухорий Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одамнинг жароҳати бор эди. У ўз жонига қасд қилди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла:
«Бандам жони ҳақида Мендан аввал ўзи шошқалоқлик қилди. Унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», деганлар.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзини-ўзи бўғган дўзахда ҳам ўзини бўғиб туради. Ўзига-ўзи пичоқ урган дўзахда ҳам пичоқ уриб туради», деганлар. Демак, ўзини-ўзи ўлдирган одамнинг дўзахга тушишига шубҳа йўқ.
Одамларга ўрнак бўлиши учун бу дунёда ҳам ундайларга ўзгача муносабатда бўлинади.
Умар ибн Абдулазиз, Авзоий ва имом Аҳмаднинг мазҳаблари бўйича ўзини-ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқилмайди.
Уламолар «Боғий – Ислом давлатига қарши чиқ¬¬қанлар ва фосиқларга ҳам мана шу – ўзини-ўзи ўл¬дир¬ганнинг муросаси қилинади», дейдилар. Токи бош¬¬қалар ҳам буларнинг қилмишини қилмасинлар.
Қолган уч имомлар эса «Ўзини-ўзи ўлдирганга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари жаноза ўқимаганлар, аммо бошқаларга ўқишни амр қилганлар. Шунинг учун таниқли бўлмаган оддий одамлар ўқиб қўйса бўлаверади», дейдилар.عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ مِلَّةِ الْإِسْلَامِ فَهُوَ كَمَا قَالَ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ، وَلَعْنُ الْمُؤْمِنِ كَقَتْلِهِ، وَمَنْ رَمَى مُؤْمِنًا بِكُفْرٍ فَهُوَ كَقَتْلِهِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ الْأُصُولُ الْخَمْسَةُ Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Мўминни лаънатлаш уни қатл этиш кабидир. Ким мўминни кофирга чиқарса, бу уни қатл этиш кабидир», дедилар».
Ушбу уч ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ким ўз жонига қасд қилса, худди ўзганинг жонига қасд қилгандек, гуноҳкор бўлади. Чунки унга жонни Аллоҳ таоло берган, шунинг учун ҳам жон банданинг эмас, Аллоҳ таолонинг мулки ҳисобланади. Ўзини ўзи ўлдирган одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиққан нобакор сифатида охиратда қаттиқ азобларга гирифтор бўлади. Жумладан, у ўзини бу дунёда нима билан, қандай қилиб ўлдирган бўлса, жаҳаннамда ҳам ўзини худди ўша нарса билан, худди ўшандоқ қилиб, қайта-қайта ўлдириб туради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 14:52 | Савол-жавоблар | 197 | Турли саволлар