Ёрдам беринглар

Ассалому алайкум! Бор ёғи 1-2 ҳафта авваллари иймоним тақвоим ўрта даражада эди, Аллоҳнинг инояти билан иймоним кучая бошлади, нафл ибодатлар, таҳажжудлар, тинимсиз дуолар, нафл розаларим копайганди, ҳатто шу даражага етдимки Аллоҳдан чин ихлос ила нмаики сўрасам ўша кунни ўзида узоғи эртасига ижобат бўла бошлаганди, бу нарса 1 ҳафта у ёқ буёғи давом этди, мен кибрга кета бошладим, ўзимни Аллоҳни валий зотларидек ҳис эта бошладим, бошқалардан ўзимни баланд тута бошладим, кибримга нафсимга қарши курашишга бел боғладим, аммо мағлуб бўлдим. Номаҳрам билан танишиб қолдим у билан севишдик, мана икки ҳафтадирки гаплашяпмиз, Иймоним заифлашиб кетти Намозларимга этиборсизман Нафлларни қўя туринг ҳатто суннат намозларига ҳам дангаса бўлиб кетяпман. Юрагим Қуръон билан эмас қўшиқ билан тинчланадиган бўлиб қоляпти, сиқилсам ғамга ботсам фахш лавҳалардан бошқа нарса менга ёрдам бермаяпти гўё. Силаи раҳм қилмай қўйдим ҳамма мендан ҳафа ишларим юришмай қўйди ҳаловатим йўқ. Илтимос устозлар менга ёрдам беринглар нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Аллоҳга тақво қилинг. Кибрдан сақланинг. Шариатга амал қилиб, номаҳрамлар билан алоқаларингизни тўхтатинг. عن حذيفة ، رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه . هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади».
Ҳоким ривояти.Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:«Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса, уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради». Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ҳам ўқингhttps://savollar.islom.uz/s/183545

9 Май 2022, 12:14 | Савол-жавоблар | 166 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar