Имконияти чекланган шахслар номози

Ассалому алайкум! Имкониятим чекланган қизман. 30 йилдан бери бир дард билан курашиб яшийман. Номоз ўқишни ёшлигимдан кўнглимга тугиб Аллоҳдан сўрагандим. Алхамдуллилох 30 ёшимда бошладим 5 махал номозни. Ўтириб ўқимоқдаман ва айрим сура дуолар ёдимдан кўтарилиб қолаётгани учун телефонимга қараб қулоқчин тақиб дуоларни такрорлаб ўқисам ёдлаб олгунимга қадар гунох саналмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Имконингиз борича ўқинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 15:15 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar