Қандай йўл тутай?
Ассалому алайкум! Бундан 2йил олдин фарзандимни дунёга келтирибоқ Аллоҳ иймон бериб ҳижобга ўрандим. Хўжайиним, қайнона-қайнотам европалашган оила. Ўранганимни кўрибоқ ечасан дейишга тушишди. Ечмадим. 3-4кун ўтиб ё ечасан ё ҳовлидан кетасан дедила қайнотам билан қайнонам. Эрим ҳам улар тараф бўлди. Мен нарсаларимни йиғиштириб онамникига болам билан кетди. Орадан 4 ой ўтиб эрим бизни олиб кетишга келди. Фақат рўмолингизни ечасиз деди, яна йўқ дедим. Қайнонам билан қайнотам ечиб бизни айтганимизни қилмагани учун кечирим сўрамаса ҳовлига келмасин дейишибди. Уй ижарага олиб алоҳида яшай бошладик, лекин қанча қилмай эримни намозга киргиза олмадим, мажбур рўмолимга кўникдилар. 1йил ўтиб Аллоҳ барака бериб ўзимиз пул йиғиб, уй сотиб олдик. Мана энди эрим ҳовлига кетамиз ота-онам билан ўша ерда яшаймиз деб туриб олган. Мен йўқ ўзимизни уйимизда яшаймиз деяпман. Қандай йўл тутай? Агар уларни ҳовлисига борсам 1-дан қайнакам ҳовлига жуда тез--тез келиб 2 кунлаб юрадилар. Ҳовлида доим ҳижобда юришга мажбур бўламан. Ахир мен ҳам одамманку ўз уйимда эркин бўлишим керакку. 2-дан рўмолим билан уларни кўзига жуда хуник кўринаман, доимий уларни қовоғига қарашга мажбур бўламан. Стресс, тушкунликка тушишдан қўрқаман. Хожатга чиқиш учун ҳам, ошхонага чиқиш учун ҳам ўранишга мажбур бўламан. Нима қилай ахир ўз уйим бор, ўша ерда яшашни хоҳлайман. Лекин эримни розилигичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алоҳида тураман дейишга шаръан ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алоҳида тураман дейишга шаръан ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш