Тижорат бошлашдан олдинги амаллар

Ассалому алайкум! Мен бир тижорат ишини бошламоқчи эдим. Тижорат барокатли ва ҳалол бўлиши учун бирор бир дуоларми ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган суннатларими бўлса айтиб юборинг илтимос. Ва қайси кунда бундай ишни бошлаш яъни очиш файзли бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз қиладиган тижорат шариатга мувофиқми ёки йўқми билмаймиз. Нима устига қурилганини ҳам билмаймиз. Амаллар савобли, баракотли бўлиши учун икки нарса шарт. Биринчиси гўзал ният, иккинчиси шариатга мувофиқ фаолият. Шу иккиси топилган иш ҳеч қачон зиён кўрмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:18 | Савол-жавоблар | 183 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar