Қабр тупроғини суртиш

Ассалому алайкум! Бизни қабристонда чиллахона бор, шу ерга аёллар келишади ёш гўдакларини шу чиллахонани тупроғига айлантриб олади. Нимага унақа қиласз десам касаллигини яра чиққан бўлса яхши қиларкан. Шу иш шариатимизда мумкунми? Биз яшайдиган жойда бир эшон бобо ўтган экан. Шу яшаб ўтган жойини одамлар сўгал бўлса яра чиқса бораркан уйга келмасидан яхши бўларкан. Мен бандадан ёрдам сўралинмайди десам ишонишмаяпди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар динимизда йўқ амални қилишар экан. Бу каби ишларни тездан тарк қилиш керак. Шифони Аллоҳдан эмас тупроқдан деб билиши шариатимизда оғир гуноҳ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:51 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar