Тиллам ҳам бор қарзим ҳам

Ассалому алайкум! Мени тиллоларим нисобдан ошган. Бўйнимда 2500$ қарзим бор. Алохида квартирамизга ижарага одам қўямиз. Мен қанча закот тўлашим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тиллоларингизни қийматидан 2500 доллар қарзингизни чиқариб юборсангиз қолган молингиз нисоб миқдорича бўлса, ўшанинг қирқдан бирини закотга ажратасиз. Квартирани сотиб олишда пулни банд қилиш учун олган бўлсангизлар қийматидан закот чиқарасиз. Йўқ, мақсад ижарага қўйиб даромад олиш учун бўлса ижара пулидан закот берасизлар, уйни қийматидан эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:51 | Савол-жавоблар | 158 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar