Ота ва қиз муносабати
Ассалому алайкум! Мен 29 ёш қизман. мени отам бор аммо тушунишим бўйича мани туъилганимдан мендан воз кечган. чунки ёшлигимдан 1 маротаба хам қизим диганини эмас қарғаб ланатлаб сокиб уриб ва албатта мани фохиша номи билан чақиради. эсими таниганимдан буён. отамни ёмонламохчи ёки ўзгартирмохчи эмасман. лекин айбим мен қизболалигим. ўғил бўлмаганим ишлаб пул топиб бизнесс қимасдан бошқа одаммларни боласидака отами онамни орзу ҳавасли бўмаганим эрга темаганим оа онамга ҳич нима қибермасдан уйда молга охшаб отами топганини еб отирграним экан. отам мандан норози кетқизган умри вақти пулидан ҳозирда оқ қивориш даражасидалар коргани колари ёқ иложи боса уйларини бўсжҳатиб қойсам. ман ишлардим Аллоҳга қасам 18 ёшимдан то 2021 йил май ойиииигагча ҳалол мехат қилиб хатто кечаси 12гача ишладим миқ этми одамладан отен ким сан ккмассан диган гапи эштсам ҳам сабр билан индами ишладим отами ҳардоим ёшлигимдан уриб савалаб калтаклаб қаргап сокииши натижасида дудуқ бўлиб қоганман тузатиш ўрнига расса калте еганман озин айбдорсан иплос дуду дудланма дип қарғардилар. ёшлигимда психический травма бўлиб, Бир умир айбдор бўлиб қолдим одамлар менсимаслиги хақоратига сазовор хаттоки бита иш топомидиган бõлиб қолдим. Яқинда ишдан бõшадим чунки узоқ вақт ярим кечаси 12гача ишлаб чарчаб қолдим шунга яраша ойлигим пас эди. Нолимиман ҳич биридан Аллоҳ манга тақдири дип индами келдим. Аммо уйда болиб ҳам илим олиб копроқ ота онамни шу орзу ҳаваси ҳа майли дип чет элга кетиш учун иш қириш билан бандаман шундаям уйими ишини қиламан. Отам мани сокиб қаргиди норозиман буладан диди. Отам ҳатто биз қиз фарзандларга на кийим на едирди на болалигимиз кордик индамадик укам тугилиб унга ҳамма натса берди ва қилди. Укам бор 18 ёш ҳозир у соат 16.00гача уҳлайди кунига 12 соатдан ошиқ уйда ҳатто 1дона идишини ювмайди куни фақат телефонда кино кориш билан отади. Отамни вақти кеса уради ҳурмат қилмайди окиради умуман ишламайди ишлагиси ёқ. Касал эмас. Лекин отам уни яхши коради отам унга доим пул беради ози оқат қилиб беради ҳуллас у фарзанд мен эса нобакор. Опам бор опам турмуш қурган чет элда яшайди шунда ҳам киёв бола уйга муруват корсатиб пул жонатади. Менга отам ишла диса у ишлама аёлар исломда ишламиди дийди. Мен буни ҳаммасини биамлан. Отам бизни қиз боқандан ит боқан яхши санлани дет домга бериш кере дип кота қилди. Укамни дода тойчам асалим дийди. Савол: мен қиз бола бошим билан ота мехрини болалик гаштини кормасдан отамни газабига дучор болган қиз қанақа қилиб оила боқай? Ман халол топганим кам эдим. Нима қилай кимга борай айбим пулим бомагани қиз болалигим. Аллоҳ мани қиз бола қилиб яратган боса нима қилий? Айбим гуноҳим нима шунча нарса коришимга? Ман умуман чунмиман отам мани танлаган тугилишимга рози боган Аллоҳи бу берган синови ман қанақиб қарши чиқаман майли у отам. Қизболани вазифаси нима? Нега ота оз қизини 1маротаба ҳам багрига босмасдан қизим димасдан лекин боқиши керак? Сани кимам олади сан кимга кересан? Сани узатмиман санга пулим ёқ дийди. Укамга беради. Мани оқ қимохчи булани ҳаммаси қанчалик тўғри? Нега жумада шуни маруза қимисизлар? Манйли мани ҳолатимда бир нимани ислом шариат корсатмаси билан менга бир корсатма беринг шундоқ қилай. Ман отами гуноҳи озига уни билан ишим ёқ ози жавоб беради ва буни ман кечирмайман чунки бе сабаб шунчаки 29 йил азоб берди. Ҳозир пул топишими талаб қилади. Ман Аллоҳдан қорқаман айтинг нима қисам тўғри? Ман қатга бори? Мани бошқа уйим ёқ. Қариндошлар ҳозир озингизга малум киргизадиган эмас. Мани масламда ҳам бир нима денг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ отангиза инсоф берсин. Сизда ҳеч қандай айб йўқ, ота она фарзандларига бирдай меҳр бериб, таминотини қилиб тарбия бериб катта қилиши фарз, болалар ўртасида ажратиш жуда катта гуноҳ, хусусан қиз бўлганига бундай муомила қилиш жоҳилиятнинг одатларидан. Ислом аёлга у қизлик дарида ҳам аёллик даврида ҳам оналик вақтида ҳам ҳуқуқларини таминлаган ва масъул шахсларни белгилаган, сизнинг ҳолатингизда отангиз сизни боқиш, уст бош билан таминлаш бемор бўлсангиз даволаш ва меҳр бериб тарбиялаб катта қилишга масъул. Яқинлардан отангизга гапи ўтадиган инсонлардан у одамга шу вазифаларини айтиб қўйишини илтимос қилинг. Албатта Аллоҳ қалбингизга иймон нурини солгани катта неъмат ва шу иймон кучи билан шунча йиллик синовларга сабр қилибсиз. Аллоҳ бахт берсин. Сизга дўст, келажагингиз билан қизиқадиган опангиз поччангиз билан маслаҳат қилиб яхши ҳаёт сари ҳаракат қилинг, бирор илм олишга ҳаракат қилинг. Имкон бўлса фарзандлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотга ариза ёзиб кўрган зулмларни жавобини олинг. Руҳий ҳолатингизни туширманг, намоз ва дуо зикрларни кўпайтиринг шу қалбга қувват бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 16:51 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш