Вақтни зое кетказиш
Ассалому алайкум! Вақтни бефойда нарсаларга сарфлашнинг ҳукми қандай? Мен компютеримдан wi-fi тарқатиб бошқаларни интернетга уланишига шароит яратаман, улар вақтини ЁуТубе, Инстаграм, Тикток ва шунга ўхшаган жойларда ўтқазишади. Кўп ҳолатларда бефойда нарсаларга. Агар вақтни беҳуда сарфлаш гуноҳ бўлса бунда менга ҳам гуноҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта инсон берилган неъматлар ҳақида сўралади. Бу неъматларнинг аввалида бошқа неъматларга сабаб бўладиган умр неъмати туради. Аллоҳ таоло қиёматда бу неъматни нимага сарфлаганини бандадан албатта сўрайди. Шунинг учун мўмин киши умри ва унга берилган вақтни бефойда ишларга сарфламаслиги керак. Сиз тарқатган интернетни бошқалар бефойда вақтларини исроф қилишга сарфлашларини билар экансиз, уларнинг умрини зоё бўлишига сабаб бўласиз. Уларнинг гуноҳларига шерик бўлманг. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 18:07 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар