Белорусиядан келтирлаётган гўштлар

Ассалому алайкум! Шу кунларда юртимизга Белорусиядан мол гўшт олиб келиб сотишябти. Шу гўштни олиб келиб чорсу бозорига тарқатаётган бирини кўриб ундан гўштлар шарий йўл билан сўйиладими деб сўрасам "Биламайман, бизга фақат 300 та молдан фақат 1 тасини Бисмиллаҳ Аллоҳи акбар деб сўйилганини видео қилиб жўнатишади, лекин ҳаммаси сўйилади, сўядиганлар ҳаммаси Белорус" деди. Саволим шу гўштларни тановул қилиш жоизми? Кўп ташкилотлар ўз ишчиларига таом тайёрлашда шу гўшдан фойдаланяпган экан, бир биродаримиз ҳам шу ҳақида сўраб беришимни илтимос қилган эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:29 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar