Тарихдан

Ассалому алайкум! Биламизки ислом дини 7-аср бошларида вужудга келган. Шу пайтгача яъни ислом пайдо бўлгунигача инсонлар учун ҳақ дин христиан дини бўлганми? Уларнинг савол жавоби қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У пайтгача христиан дини бузилиб бўлган эди. Шунинг учун ҳам христиан дини деб ном олган. Аслида эса Одам алайҳиссаломдан тортиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган дин битта, ислом динидир. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 154 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar