Қарзимни қандай узсам бўлади?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ўтган йили метро кассасидан ойлик чипта олгандим. Шунда менга адашиб 2 та чипта бериб юборишибди, лекин шайтон йўлдан уриб индамадим ва иккинчи чиптани бошқа кишига сотиб юбордим. У чипталар рақами бўйича ҳисобга олинишини биламан. Энди иккинчи чиптанинг пулини қандай қайтаришни билмаяпман. Кассага қайтариб берайми? Ўша чиптанинг пули менга сотган кассирдан олинган бўлса-чи? У кассирни эслолмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда нафақат сиз, балки баъзи ёши катта кексалар ҳам қўлига тушганини, кўрганини юлиб қоладиган бўлишган. Ваҳоланки, уларнинг аксарини асло ўлар-қоларли жойи йўқ. Бу уларнинг табиатидаги қинғирликдир. Сиз энди битта чипта сотиб олиб, фойдаланмасдан йиртиб юборинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar