Ота-онадан уй сотиб олиш

Ассалому алайкум! Бир ховлида эр хотин болалари ва ота онаси билан бирга яшайди. икки синглиси турмушга чиқиб кетган. Ота онадан сўнг, шу яшаб турган уй жой мерос сифатида сингилларига хам бўлинадими деган саволимга жавобни олдим рахмат. Саволим шуки шу уйни ўғил фарзанд ота онаси тириклик даврида сотиб олиб ўзининг мулки қилиб олган бўлса айёрлик хийла қилган бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пулини бериб сотиб олган бўлса ҳийла бўлмайди, сабаби шу жойнинг пули яна ўша мерос қолдирувчи ота-она қўлида ва улардан кейин мерос қилиб тарқатилади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:30 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar