Фарзанди йўқ аёл ҳижобга киролмайдими?

Ассалому алайкум! Мани ёшим 23да, яқинда турмушга чиққанимга 2 йил бўлади. Намоз ўқишни энди бошладим, Худо хохласа яқинда ҳижобга кирмоқчиман. Лекин кеча овсинимдан эшитиб қолдим, 1та туққандан кейин аёл покланаркан, ҳижобни хам 1та туққандан кейин ўраш керак экан. Ман 2 йилдан бери ҳомиладор бўлолмаяпман, ҳижоб ўрай олмайманми? Шу гап тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша овсинингиз беақлларнинг гапини гапирибди. Гапиратёганида қаеридан олиб гапирганини билмадик. Тез авратларни беркитинг, ибодатда мустаҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 182 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar