Мерос тақсимлаш
Ассалому алайкум! Мерос масаласида мурожат қилгандим, манзилга келишга имконим йўқ. Онам олдин вафот этдилар отамни уйлантирдик бир ўғилли бўлдилар отам бу уй акамга дерди аёлига, биз уй қилиб чиқамиз дерди, аёлиям розийди. Сўнгра отам орқасидан акам тўсатдан вафот этдилар аёли укамни олиб кетди. Мерос талаб қилмади мерос хеч кимга хадия қилинмаган отамни номида эди. Акамни аёли битта дом оберсайиз розиман чиқаман деди. Қоганларга дадамни аёли укам ва икки синглимга меросги қандай тақсимлай? Бир синглимга автомабилни амакиларим берган хайданглар деб чунки отам ва акамни жасадларини Рассия давлатидан синглим харажат қиб обкелтирди. Маракаларини ўтказди биз қандай тақсимласак жоиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масалангизни бирор мутахассис аҳли илмга бориб айтмасангиз бўлмас экан. чунки ота уйни ўғилга топширмагунича отанинг ўз ҳаққи бўлиб туради. Ота вафот топиши билан сизлардаги ҳолат каби, бор мулкни саккиз қилинади ва бири отангизни никоҳида турган аёлига, қолгани эса ўғилга икки ҳисса қизларга бир ҳиссадан тақсимланади. Кейинги аёлни ўғли ҳам акангиз ҳақдор бўлган миқдорча меросга ҳақдор ҳисобланади. Мерос талаб қилмаслиги уни ҳаққини соқит қилиб қўймайди. Ҳатто кечдим деса ҳам соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 21:23 | Савол-жавоблар | 216 | Администратор