Номаълум фан
Ассалому алайкум! Анчадан бери мени бир нарса жуда қийнаб келмоқда. Худодан хар доим Ўзи тўғри йўлни кўрсатишини сўраб дуо қиламан. Менинг бир яқин инсоним бор. У жудаям яхши, мехрибон, сахий инсон, кўп менга ёрдам беради, лекин тақводор эмас. Хозирда у Қирғизистонлик инсондан тарқаб бораётган "Сюцай" номли бир фанга жуда қизиқиб қолди ва бу фан билан шуғулланмоқчи. Лекин менга бу фанда динимизга зид нарсалар бордай туюлади. Яқинимга бирон нима деб насихат қилишга хайронман, ёши мендан анча катта гапирсам писан қилмаслиги ёки хафа бўлиши мумкин. Шу нарса хақида нима дейиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон учун оят-ҳадис кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 21:55 | Савол-жавоблар | 168 | Таълим ва мутаъаллим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон учун оят-ҳадис кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 21:55 | Савол-жавоблар | 168 | Таълим ва мутаъаллим