Асал аридан закот

Ассалому алайкум! 1). Ман йил бошида 20 дона асалари қутиси сотиб олган эдим. Лекин айрим сабабларга кўра 10 таси ишлатилмади. Боз устига эски қутиларимдан ҳам 35 таси бўшаб қолди. Энди уларни кейинги йил ишлатмоқчиман сотиш ниятим йўқ. Энди ўша 1 йил ишламай турган қутиларнинг қийматидан ҳам закот бераманми? 2). Маълумки дала жойларда ва йўл бўйларида тутқаторлар мавжуд. Ўша тут пишса ҳеч кимдан сўрамай истеъмол қилса бўладими, сўрасак кимдан сўраймиз, барибир тўкилиб увол бўлиб йўқ бўлиб кетади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Берилмайди. 2). Сўрашга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 21:55 | Савол-жавоблар | 155 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar