Ота Онага уларни ўйлаб ёлғон гапириш
Ассалому алайкум! Илмим етмагани учун савол сўрамоқчиман, илтимос нотўғри бўлса айбга буюрманглар. Тошкентда яшайман ва ишлайман, ўзим қийинчилик кўриб яхши натижаларга эришиш учун уйдан узоқда ишлаябман. Саволим: Кеч пайтлари ота-онам билан гаплашаман ва улар билан гаплашганда яхши юрибман, овқатланябман, ҳозир овқатландим деб базида ёлғон гапираман, чунки агар ростини айтсам улар мендан ҳавотир олиб кўп сиқилишади. Шу ёлғон гапиришим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирманг. Ундан кўра улар айтганидек яхши юринг, яхши туринг вақтида овқатланинг, улар билан гаплашишдан олдин овқатланиб олинг. Хуллас уларни хавотирга соладиган ишларни тарк қилингда, ростини айтинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 195 | Оила ва турмуш