"Астрал" ,"Осознанные сны" ёки "танадан чиқиш"
Ассалому алайкум! Инсон тушида ўз танасини бошқара оладими? Бундай холатлар "Астрал" ,"Осознанные сны" ёки "танадан чиқиш" деб аталади. Бунда инсон ухлаётган вақтида фантом танаси физик танадан ажраб чиқади ва инсон ўзини ухлаб ётган танасини кўриши мумкин, бундан ташқари у ўзи хохлаган ишлар билан шуғулланиши, китоб ўқиши, турли инсонлар билан кўришиши, хаттоки ақл бовар қилмас жойларга саёхат қилиши мумкин. Лекин бу иш динимизда жоизми ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган уйқу вақтидаги ҳолатларнинг илмий ва шаръий асоси йўқ. Шариатимизда киши ухлаганда руҳи – жонини Аллоҳ олади. Бу ҳақида “Зумар” сурасида шундай дейилган: اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ 42. Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(ибрат)лар бордир.
Ушбу оят маънолари ҳам Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига ёрқин далилдир. Дунёдаги барча ишлар ёлғиз У Зотнинг Ўзига боғлиқлигини билдиради.
«Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олур».
Ҳар лаҳзада қанчадан-қанча одамлар жон берадилар. Уларнинг жонини ким олади? Ҳар бир одам ҳар куни маълум муддат ухлайди, ўшанда у ўликка ўхшаб ётади. Унинг жони нима бўлади? Бу саволларга мазкур жумлада жавоб бор.
Жонларни ўлим вақтида ҳам, ухлаган вақтида ҳам оладиган Зот Аллоҳдир. Тандан жон чиқиши «катта вафот», ухлаганда тана билан жон орасида алоқанинг кучсизланиши «кичик вафот» дейилади. Чунки ухлаган одамнинг жонини ҳам Аллоҳ таоло олган бўлади.
«Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур».
Кимнинг қазоси етган бўлса, уйқусидан қайта уйғонмай, кичик вафоти катта вафотга айланиб қолаверади. Аллоҳ ажали етмаганларнинг жонини қўйиб юборади. Улар белгиланган ажалгача яшаб юрадилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеч ётаётганларида: «Роббим, сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Сен билан уни кўтарурман. Агар жонимни тутиб қолсанг, уни мағфират қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳларни муҳофаза этадиган нарса ила муҳофаза қилгин», деган дуони ўқиб уйқуга кетар эдилар.
«Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят (ибрат)лар бордир».
Чунки уларнинг жони доимо Аллоҳнинг қўлида. У Зот ул жонни хоҳлаган лаҳзасида олиб қўйиши мумкин. Кейин эса албатта ҳисоб-китоб қилади. Сўраб-суриштиради. У вақтда нима қиладилар?!
Лекин Аллоҳ таоло ухлаган одамларнинг руҳи – жонини олганда, у қай ҳолатда бўлади, нима қилади, буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмади. Бу ҳақида “Исро” сурасида шундай дейилган: وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً 85. Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт.
Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши сабаби ҳақида икки ривоят келтирилади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, имом Насоий, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон каби муҳаддислар ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Қурайшликлар яҳудийларга:
«Бизга бир нарса ўргатинг, манави одамдан сўрайлик», дейишди. Улар:
«Руҳ ҳақида сўранглар», дедилар. Шунда қурайшликлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрадилар. Бу сўровга жавобан: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар» ояти нозил бўлди».
Имом Бухорий ва имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда эса қуйидагилар айтилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадина кўчаларидан бирида борар эдим. У киши бир шохга таяниб олган эдилар. Шу пайт бир гуруҳ яҳудийлар дуч келдилар. Улар бир-бирларига: «Бундан руҳ ҳақида сўранглар», дедилар. Улардан баъзилари ўринларидан туриб келиб руҳ ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бермай, жим туриб қолдилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келаётганини дарҳол сездим. Турган жойимда кутдим. Ваҳий нузули тўхтагандан сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар» оятини тиловат қилдилар».
Шунинг учун ҳам тафсирчи уламоларимиз, ушбу ояти карима икки марта, яъни Маккада бир, Мадинада бир нозил бўлган, дейдилар.
Шу масалада келган бошқа ривоятларга кўра, яҳудийлар руҳ ҳақидаги саволга Аллоҳдан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини аввалдан билганлар. Тавротда шу ҳақда маълумот бўлган. Улар қурайшликларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрашни ўргатишлари билан баробар, агар жавоб берса, пайғамбар бўлмайди, жавоб бермаса, демак ҳақиқий пайғамбар бўлади, дейишган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий Пайғамбар бўлганлари учун ҳам, руҳ ва унинг моҳияти ҳақидаги саволларга жавоб бермадилар. Аллоҳ таоло берган жавобни уларга ўқиб бердилар. Бу жавоб:
«Руҳ Роббимнинг ишидир», дейиш эди. Руҳ, унинг моҳияти ва унга тегишли бошқа нарсалар Аллоҳнинг иши, банданинг иши эмас. Банда қанчалик мақтанмасин, илми оздир:
«Сизга жуда оз илм берилгандир».
Банданинг ана шу оз илм билан гердайиши ҳам оламни олади. Аслида эса ўз идроки етадиган, ўзига фойда келтирадиган нарсаларни билдирган Аллоҳга шукр этиб, қолганини Аллоҳга ҳавола қилиши керак эди. Инсоннинг ҳамма нарсаси чеклангандир. Жумладан, ақли, идроки ҳам маҳдуддир. У ақли, идроки доирасидаги ишлар ила шуғулланиб, ундан ташқаридаги нарсалар хусусида беҳуда бош қотирмаслиги керак. Булар қаторига руҳ масаласи ҳам киради. Ҳозиргача инсоннинг руҳ ҳақида бирор нарса билиш учун қилган барча ҳаракатлари беҳуда кетди. Руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмади. Инсон руҳ ҳақида билган бирдан-бир нарса Аллоҳ юборган ваҳий, холос. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 22:06 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар