Онам қилиб юрган ишлари

Ассалому алайкум! Онамни холамни эри поччам билан анча олдин уйимизда ёлғиз қолишганини билиб қолганман, зино қилишганини билиб қолганман. Телефондаям гаплашишган ман буни хичам гапирмаганман. Агар холамга этсам оила бузилиб кетади. Шу ишларни қилиб юрса бу қандай одам бўлди, поччамни ёмон кўриб қолганман. Илтимос маслахат беринг қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолатда онангизни қайтариш сизнинг вазифангиз ҳисобланади. Лекин бунда у кишини она эканларини эътиборга олишингиз керак. Бошқаларга қилган муомалангизни у кишига қила олмайсиз. Қўполлик қилмаган, ёмон гапирмаган ва гапингизни мулойим қилиб бу ишдан қайтаришингиз керак бўлади. Мулойимлик ва юмшоқлик билан насиҳат қилишда бардавом бўлинг. Қариндошлардан тоғаларингиз бўлишса, улар билан маслаҳат қилиб онангизни муносиб одам топиб никоҳлаб қўйсанглар мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:33 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar