Талоқни қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Аёлимга бир ишни қилсанг мисол телефонимни титкилсен талоқсан деса шу этган сўзини қайтарволиш имкони борми? Ёки қасамга ўхшаб кафорат тўлашликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни қайтариб ҳам олиш йўқ, унга каффорат ҳам йўқ. Талоқни қандай шартга боғланса, ўша шарт бўлиши билан орага талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:44 | Савол-жавоблар | 192 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar