Қўқондаги "Сух мозор"

Ассалому алайкум! Фаргона вилояти Қўқон шахрининг Чорсу дахасида катта жоме масжиди жойлашган. Шу масжиднинг орқа қисмида қабристон мавжуд (халқ орасида "Сух мозор" номи билан танилган). Мазкур қабристонга кириш қисмининг ўнг томонида 2-3 хонали уй мавжуд. Ушбу уйнинг биринчи хонасига 3 та тобут қўйиб қўйилган. Қўқон шахри ва унга туташ туманлардан одамлар келишиб, ўша тобутларнинг ичига навбат ва навбат билан ётишади. Тобут устида турган шахс (аёлларга аёл киши, эркакларга эркак киши хизмат кўрсатади) унга сув сепиб, шу тарзда қўрқоқ килишади. Шундан сўнг, у ердан чиқиб, ушбу қабристонга кириш қисмининг чап томонида жойлашган 2 та хонадондан бирига бир маротаба овқат масаллиғи ёки ўша қийматда пул бериб, "қора сотди" қилишади. "Қора сотди" ва шу тартибда қўрқоқ қилишга айрим диний уламолар хам кўрсатма беришади. Саволим шундан иборатки, 1) "Қора сотди" нима у ва халқ орасида нега бу нарсага ихлос қилинади. 2). Қўрқоқ қилиш тушунчаси табобатда қўлланиши мумкин лекин динда бу келтирилмаган бўлса керак? Бу икки холатга ислом динида қандай муносабат билдирилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу одамларни ахмоқ қилиш. Одамлар ахмоқ бўлса нима ҳам дея оламиз. Буни динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:03 | Савол-жавоблар | 178 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar