Нафл намози ҳақида

Ассалому алайкум! Намознинг турлари бор фарз намози, суннат намози, нафл намози ва яна бир қанча намоз ўқиш тартиби ва тури бор. Фарз намози ва суннат намози доимий вақтлари бор улар ҳар куни ўқилади. Нафл намозини доимий бир вақтда ўқиш масалан шом ва хуфтон орасида доим ўқишни нийят қилгандан кейин нафл намозини ўқиш вожибга бўлиб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзига вожиб қилиб олмаса вожиб бўлмайди. Ўзига вожиб қилиб олиш эса ўша вақтларда намоз ўқишга қасам ичиш ёки назр қилиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:26 | Савол-жавоблар | 198 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar