Отани ёмон кўриш
Ассалому алайкум! Минг истихола билан савол ёллаябман аввало минг бор узур мени ота онам ажрашган 27 йил олдин мен дадам билан акаларм синглим гўдак бўлганига онам олиб кетган. Синглим 16 ёшида бизникига келган, мени аммам катта қилган. Ўша пайтда синглимни айтишча дадам синглимга тегажоглик қилган экан, синглим йиғлаб айтиб берди. Бу ишга аммамни ўғли хам гувох бўлган бошида айтганда синглимни ёмон кўрдим ишонмадим, чунки ақлимга сиғдиролмасдим, лекин бу иш кўп бора такрорланган аммамни ўғли хам айтгандан кейин дадамга бўлган хурматим йўқолди. Мен 5 махал намоз ўқиман, рўза тутаман, отамга нафратим рўза пайти жуда ошади. Аллоҳдан қўрқаман дадамни юзига тик қарамиман. Олдиларда ифторлик қилган пайтим қилган иши эсимга тушиб кетади. Астағфируллоҳ дейман, лекин бу холатда намоз рўзаларим қабул бўладими? Дадам “мени олдимда ўтириб овқат емайсан, болларингдан қайтсин деб қарғайди, намоз ўқиб рўза тутганинг бир тийин, хаммадан алохида овқат ейсан” дейдла. Ахир нима қилай бу бўлган ишларни мен кўтараолмаябман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу сизни имтиҳонингиз экан сабр қилинг. Ҳар ким ўз қилганига яраша жазосини олаверади. Сиз қилган яхшилигингизни мукофотини албатта оласиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:41 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу сизни имтиҳонингиз экан сабр қилинг. Ҳар ким ўз қилганига яраша жазосини олаверади. Сиз қилган яхшилигингизни мукофотини албатта оласиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:41 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар