Номоз вақтида шубҳа бўлса

Ассалому алайкум! Номоз вақтида шубҳа бўлиб номозни бузиб бошқаттан ўқиса гуноҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозни узрсиз бузиш ҳаром ҳисобланади. Уламолар намозни узрсиз бузишни ҳаром деганлар ва уни бузишни мубоҳ қиладиган сабабларни айтиб қуйидагиларни санаб ўтганлар :1). Душман ёки йиртқич ва шу каби нарсалардан ўз жонига хавфни ҳис қилганда.2). Молига хавф туғилганда. Масалан ўғри унинг молини ўғирламоқчи бўлса, ёки жонивори қочиб кетиш эҳтимоли бўлса кабилар.3). Бирор инсон ёниш, чўкиш, кўзи ожиз чуқурга тушиб кетиш ва шу каби хавф бўлганда уни қутқариб қолиш учун.4). Она ўзининг чақалоғига бирор хавфни сезса, кабилар. (Роддул мухтор). Сизнинг ҳолатингиз намозни бузишга узр йўқ. Шубҳа қилган вақтингизда, шубҳасизга асосланиб давом эттираверасиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:41 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar