Сийлаи рахм

Ассалому алайкум! Отамнинг онам тарафдаги қариндошлари билан олдинги қилган тижоратларида кўп вадаларнинг бузилишидан кўнгиллари қаттиқ қолиб кетган, шу сабабдан биз фарзандларини уларнинг холидан хабар олишга, онда-сонда бориш тугул уларникига умуман қадам босгани рухсат бермайдилар(холбуки бобом ва тоғаларим ёмон кишилар эмас). Шу холатда, Роббим учун сийлаи рахм қилиб турсам ва отам бу хақида сўраганларида, борганим йўқ дегандай гапириб ёлғон ишлатсам тўғри йўл тутган бўламанми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Таъриз қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar