Ошиқча олинган пул

Ассалому алайкум! Бир дўстим банкда сайёр кассада ишлайди. Ҳар куни пенсия тарқатиш учун банк кассасидан пул қабул қилиб олади. Бундан 2 йил аввал бир касса ходимаси дўстимга адашиб ошиқча пул бериб юборади. Нафснинг йўлига юриб дўстим ҳалиги пулни ишлатиб юборади. Касса ҳодимлари буни билишмаган, камомат чиқгандан сўнг ҳаммалари ўртага пул ташлаб пулни жойига қўйишади. Яқин кунларда менга буни афсус қилиб айтиб берди. Тезда тавба қилиб, пулни қайтаришлигини айтдим. Дўстимга кўп пул бериб юборган ходима хозир вафот этган. (Эри рухий касал, бир вояга етган қизи бор). Пулни кимга қайтариб беради ? Ўша пайт пулни касса ҳодимлари ҳаммалари ўртада еғиб жойига қўйишган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўртага ташлаганларга. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar