Наҳорги ош масаласи
Ассалому алайкум! Барчамизга маълумки тўйларимизда наҳорги ошлар кўп учрайди. Шу наҳорги ошларда асосан эркаклар ташриф буюради ва ош тарқатилади. Эркакларга солиб берилган идишларда (чинни, коса, товоқ каби) ярми ейилган ярми ейилмаган овқатлар қолиб кетади. Шу ошни умумий ошга қўшиб юбориш макруҳ деб айтишмоқда. Яъни ош қўшиб юборилганда бегона эркаклар истеъмол қилган овқатни номаҳрам аёллар истеъмол қилиши макруҳ экан. Ушбу ҳукмнинг манбаси бўлса айтсангиз. Ош қолиб кетса, ташлаб юборилиши исроф, бу эса ҳаромку. Шу масалага аниқлик киритиб берсаларинг. Аҳоли орасида тушунмовчилик келиб чиқмоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Макруҳ эмас, нотўғри гапиришибди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:42 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Макруҳ эмас, нотўғри гапиришибди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:42 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром