Қиблага юзланишдаги муаммо

Ассалому алайкум! Биз Россияда ишлаймиз, намоз ўқишда қиблага 100% юзланишни имкони бўлмаяпти, чунки ётоқхонимиз қурилишида бу нарса хисобга олинмагани аниқ қиблага юзлансак хонамизнинг 1 бурчагига тўғри келади бу холда якка намоз ўқишда муаммо йўқ, муаммо шундаки жамоат бўлиб ўқисак сафимиз тўғри бўмаяпти, хонада диоганал холда саф тортишга тўғри келяпти, хонанинг эни 2 метрдан сал каттароқ бўлганлиги сабабли сафимиз 3-4 қатор бўлиб кетяпти ва бир бир биримизга хеч хам бир чизиқда туришнинг иложи бўлмаяпти, агар хонага паралел равишда саф тортсак юзимиз қибладан 45 градусга бурилиб қоляпти, лекин сафимиз тўғри бўлиши аниқ, (хали бундай ўқиганимиз йўқ), шунда хонага паралел равишда намоз ўқисак бўладими, ёки сафимиз тўғри бўлмасахам ўткир бурчакка қараб ўқишимиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай ҳолатда бўлса ҳам Қиблага қараб ўқинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 02:37 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar