Ота-она ажрашишган бўлса

Ассалому алайкум! Мен бир нарса жуда кийнайди ва калламга айланиб юрийди , миямдан чикара олмайман . Уша учун шу ерга мурожат килишди ахд килдим, Менинг ойим билан дадам 2012 чи йил ажрашган эдилар. Ажрашканларини сабаби ойим интернет оркали бир эркак билан гапирганлики булди ва дадам билан уруш килиб уйдан чикип кетилар. Тахминан 2 хафтадан кеин бир эркак уймизга келди ва дадамга мен сени хотунинг билан бирга яшайман деп келди , кеин дадам ойимни талокини берди. Шундан кеин орадан 2-3 йил утди мен ойим билан гапурмадим ..киинчалик гапира бошладим ..лекин ойим билан гапим кочса, ойим бизарни ташлаб кетганлари ва уша хаммаси ёдимга келади. Саволим шундан иборат эдики шунча ишдан кеин ойим билан кандака ахлок билан гапирай ... ойимни ёши катта 41 га кирган меники эса 22 да, мен билан гаплари кочса мени харнарса деп сукади масалан (хайвон, мараз, чучка) Хар бир вакт телефон билан гапирган вактим дадам ёдида тушса уни сукади (дадангни оти учсин, мараз , нас ) деп чуда сукади менга бу нарса ёкмайди Уша учун устоз мени холатимга ёрдам беринг. Мен нима килай кандай килай 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Онангизни ҳолидан хабар олиб туринг. Жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar