Таҳоратнинг бузилиши

Ассалому алайкум! Инсон таҳорат олгач, орқа тарафдан ел келишининг ўзи таҳоратни бузилишига олиб келадими ёки орқадан ел чиқмагунга қадар таҳорат бузилмаган ҳисобланадими? Шариатимизда бунинг аниқ ҳукми келтирилган манбалар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ел келиб, заҳартанг қилиб турсаю лекин чиқмаса таҳорат бузилмайди. Аммо бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ. Агар заррача бўлса ҳам чиқса таҳорат бузилади.وَعَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا صَلَاةَ بِحَضْرَةِ الطَّعَامِ، وَلَا هُوَ يُدَافِعُهُ الْأَخْبَثَانِЯна ўша кишидан (Оиша розияллоҳу анҳодан) ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Таом ҳозир бўлганда намозни кейинга суриш. Албатта, намознинг вақти чиқиб кетгунча таом еб ўтирилмайди.
2. «Заҳар танг» қилиб турган одам ҳам намоз ўқимасин.
3. Қазои ҳожати қистаб турган одам ҳам намозини кейин ўқисин.
4. Қорни дам бўлиб, ел қистаб турган одам ҳам намоз ўқимасин. Бундай ҳолларда бўшаниб олиб, янги таҳорат қилиб, кейин хотиржам намоз ўқилади. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 09:08 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar