Отам учун ва ўзим учун нима қилай

Ассалому алайкум! Мени ёшим 24 да 5 вақт намоз ўқишни яқинда бошладим. Диний билимларим жуда кам.1. Отам иккинчи гуруҳ ногирони ( инсулт ) бўлган. Чап оёғи ва чап қўли деярли ишламе қолган. Деярли ҳар овқат вақтида озгина ароқ ичишга одатланган бирарда кўп ҳам ичиб қўяди, ароғи тугаганда менга олиб келишимни айтади мен ноилож олиб Келаман чунки қишлоғимизда учта спиртли ичимликлар докони бор баҳона қила олмайман. Ароқни ҳам кўпинча мен қуйиб бераман. Ичманг десам менга ақллилик қилма дейди. Менга маслаҳат беринглар нима қилай, ўқиган намозларим нима бўлади ўзим отамга билиб туриб ёмонлик қиляпманку ахир. 2. Ҳожатига ҳам мен, акам ва биз йўқ пайтимизда онам олиб ўтиб келади. Баъзи пайтлари ҳожатга олиб ўтиб кел десалар ичимда жаҳлим чиқади лекин отамга билинтирмайман кейин эса ўзимни ўзим ёмон кўриб кетаман. Ичимда ўзим билан ўзим курашаман ҳар ҳил ҳаёллар келаверади уларни тилим билан айтишга ҳатто қўрқаман. Намоз ўқиётган вақтим Аллоҳ борми ўзи деган саволлар ҳам ҳаёлимга келиб қолади. Шундай ёмон фикр, саволлар, ҳаёллардан қутила олмаяпман ёрдам беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромга ёрдам берманг. 2). Ундай вақтда Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадурросуулуллоҳ денг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:43 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar