Гуноҳга шерик бўлиш

Ассалому алайкум! Қачондан бери кўнглимни бир гумон қийнаб келади. Қайнанам фарзандлари ёшлигида ажрашган шундан кейин турмушга чиқмаган. Бу уйга яқинда келин бўлиб тушдим қайнанам билан орамиз жудаям яхши. Кўпинча сирларини айтади яқинда билдим бир одам билан гаплашар эканлар ва яқинлик ҳам қилиб турар эканлар. У одамни оиласи болалари бор. Яқинда дам олишга бориб келишди иккалалари. Уларни йўқлигини билдирмаслик учун бизни уйимизга кетган деб айтдим ҳаммага. Уларга ёрдам бердим. Хўжайинимга ёлғон гапирдим. Шунда уларни гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб қолдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ораларида никоҳи бўлса гуноҳкор бўлмайсиз. Мабодо никоҳлари бўлмаса зинога ёрдам берган бўлиб қоласиз, шунинг учун икки эркак гувоҳ олдида ийжоб ва қабул қилиб никоҳланиб олишларини айтинг, кабира ҳаром иш қилиб юрмасинлар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:54 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar