Пайғамбаримизни гаплари деган расмлар

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда бирон бир сўзли расмларга кўзимиз тушадики унда бир сўз тагидан Мухаммад с.а.в деб тугатиб қўяди. Бу дегани ушбу сўз пайғамбаримизга тегишли бўлиб қовотими шунда? Ушбу суратларни ижтимоий тармоқларга қўйиб бизлар пайғамбаримизга тухмат қилиб қўймаяпмизмикан? Масалан: Жони ёнган сабр қилсин Жон ёққан эса ёнар кунин кутсин Мухаммад с.а.в.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис бўлмаса жуда қаттиқ гуноҳкор бўлишади. حَدَّثَنَا مَكِّيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ سَلَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ يَقُلْ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин», деганларини эшитганман».
Саҳиҳул Бухорий
Имом Аҳмад ва бошқалар Асламдан ривоят қиладилар:
«Қачон Умар розияллоҳу анҳуга: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтиб беринг», десак, у киши: «Бирор ҳарфни зиёда ёки кам қилиб қўйишдан қўрқаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг номимдан қасд ила ёлғон тўқиса, ўша дўзахидир», деганлар», дер эди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:54 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar