Халол ва хором

Ассалому алайкум! Қазогистонда ишлиман кириша йани том йопаман бу йерда черипитса йани профнассил сотадиган фирмалар коп шуларга килент оборсам бонус берамиз дийиша мен тогримас деб атсам улар йок сиз реклама килганизгаку диб айтйабди болуради дийди номозхон акалар матирали хам йахши тез олиб келади уй егалари коп жойларга оборишади кегн мен айтаман шу йерда хам бор диб шу пулни олсам боладими жоизми хаммаларингдан аллах рози болсин килайоткан ишларингни савобини копайтириб берсин !!!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда усталар тунука 10 сўм бўлса дўкончига 12 сўм дейсан, 2 сўм менга 10 сўм тунукангни нархи деб келишади. Бу уйнинг эгасига хоинлик ҳисобланади. Аммо уста одамларни олиб боргани учун 10 сўмлик тунукани 10 сўмга сотиб, ўша 10 сўмдан бирор сўмини устага даллоллик қилгани учун берса жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:55 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar