Закотни олдиндан бериш
Ассалому алайкум! Шу йилги рамазон ойининг охирги кунларида пулим нисобга етди, бир имомдан бир йил кутишим керакми хозир закот бераманми деб сўрасам закот берасиз деганди ва ман закот бердим. Худди шундай саволга 1 йил кутасиз деган жавобингизни ўқидим. Мани берган закотим масаласи қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домла жоиз тарафини айтган экан. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Закотни бир ва ундан кўпроқ йил учун олдиндан берса, жоиз.
Бу ҳукмнинг далили:عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّ الْعَبَّاسَ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي تَعْجِيلِ زَكَاتِهِ قَبْلَ أَنْ يَحُولَ الْحَوْلُ، مُسَارَعَةً إِلَى الْخَيْرِ، فَأَذِنَ لَهُ فِي ذَلِكَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аббос хайрга тезроқ эришиш ниятида закотини бир йил тўлмасдан олдин бериш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Бас, у зот унга бу ҳақда изн бердилар».
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шунингдек, бир нисобга соҳиб бўлган киши бир неча нисобнинг закотини олдиндан берса бўлади.
Мисол учун, бир кишининг бешта бўғоз туяси бор. У аслида закотга бир дона қўйни берса кифоя эди. Аммо «Олдиндан бериб қўяй», деб иккита қўйни берса ҳам жоиз. Ҳомиладор туялар туғиб, ҳамма туяси ўнта бўлганда, олдинги берган бир дона ортиқча қўйи янги туғилган туяларга закот бўлади. Мазкур янги туғилган туялардан яна закот беришга ўрин қолмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:02 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар