Ўз касбимизни қилсак одамлар норози

Ассалому алайкум! Ишим бир катта фабрикада камера ва ички назорат бўлимида назоратчи бўлиб ишлеман. Фабрика анчагина катта, одам кўплиги сабабли ички тартиб ва ишчиларни кузатув камералар орқали назорат қиламиз. Бизни вазифамиз ишчилар ухлаб қолса ёки ички тартибни бузиш холатлари бўлса бошлиқларга расм ва видеога олиб кўрсатамиз. Кейин бошлиқлар тартиб бузган ишчиларга чора кўришади. Базиларини ойлигидан кесилади, базилар ишдан хам хайдалиб кетади. Шу ишчилар биздан норози бўлишади. Биз хам бошлиқларни буйруғини бажарамизку. Шунга нима қилсак тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал уларни бироз огоҳлантиринг. Инсонийлик табиати, гоҳида чарчаш, гоҳида беихтиёр уйқу келиши бор нарса. Огоҳлантирсангиз ҳам бепарволик қилса бошқа нарса. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 04:16 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar