Вафот этган гўдак учун қилинадиган урф

Ассалому алайкум! Бу саволни сўраб беришни опам илтимос қилди. Бир йил олдин опамнинг 27 кунлик чақалоғини бериб қўйдик. Сабаби, туғма юрак пароги эди. Опамнинг қайнонасининг ҳам иккита фарзанди чақалоқлигида нобуд бўлган экан ва "жаннат аҳлига аср намозидан шомгача егулик тарқатилади, ўша вақтда бу дунёдаги ота-оналар нимадир еса ёки ичса, нариги дунёдаги боласи ўз улушидан бебаҳра қолади" деган нарсага ишониб, қарийб 30 йилдан бери асрдан шомгача ҳеч нарса танаввул қилмас экан. Опамга ҳам шундай қил дебди. Авваламбор, Аллоҳ билгувчидир. Мен опамга бу бидъат бўлса керак янаям илмлилардан сўраб бераман дедим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бидъат ҳам гапми бу динни яхши билмаслик ва ғирт жоҳиллик. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:00 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar