Аттаҳиётни унутиш

Ассалому алайкум! Мен намоз пайти иккинчи ракатдан кейин Аттаҳиётни ўқиётганимда бирдан хаёлим қочиб, қайси жойга келиб қолганимни билмай яна тахминан давом этдим. Саждаи саҳв қилмабман. Намоздан кейин менда Аттаҳиётни тўлиқ ўқидимми ёки йўқми деган шубҳа пайдо бўлди. Менда дуодаги "Ассаламу алайка аййуҳаннабиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" деган жойини айтган ёки айтмаганлигимда гумон бор. Ушбу ҳолатда намозимни қайта ўқишим керакми? Агар Аттаҳиётни тўлиқ ўқимаган бўлсам намозим бузилган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв кифоя қилади. Қилмаган бўлсангиз вожибни тарк қилган бўласиз, лекин катта нуқсон билан намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar