Қарздордан қарзни сўраш зулмми
Ассалому алайкум! Бундан тахминан 8-9 йил олдин савдо билан шуғулланардим. Кўпчилик молларимни насияга олишарди. Шуларни ичида хозиргача қарзларини бермаганлари бор. "Майли, зарур бўлганимда берарсиз",- деб этганман. Ўзим Аллоҳга шукурлар бўлсин, бой хам, камбағал хам эмасман. 3 йил олдин пулга мухтожлигимда сўрашни бошласам, қўшним: "Энди манам савдога ўтганман, шошмай туринг 2-3 ойда кбераман",- деганича бугун-эртага деб 8 йилдан бери қарзини бермаяпти. 8 йил олдин қизларини узатганларида сарпа олганлар, 8 йил ичида 3 та неварали бўлдилар. Топишлари яхши, имконияти бор, лекин бергиси йўқ. Хисоб-китоб бўйича ўша пайтда келишувга кўра140$ га тенг қарз бўлганлар. Тўй қилганларида 30$ тўяна қилиб қарзидан ўтганман. Энди эса қўшним: "Олган нарсаларим бриллиантага тенг бўп қолди, ўзизга тўқсиз, шу пулга қараб қолдизми",- деган гап сўз қилмоқда. Қарзимни сўрасам қарздорга зулм қилган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаққингизни сўрасангиз у одамга зулм эмас катта ёрдам қилган бўласиз. Чунки мабодо бермасдан вафот қилиб кетиб қарз қиёматга қолиб кетса аҳволи жуда аянчли бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам олинг. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ . رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ололмай, зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади. وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:48 | Савол-жавоблар | 206 | Турли саволлар