Руқия деб одам тўплайдиган каналлар

Ассалому алайкум! Ҳозирги вақта Ёу тубе ижтимоий тармоқларда “Бу дуони эрталаб ва кечқурун, ихлос билан, уйда баланд қилиб қўйилса, уйингизга бахт, бойлик келтиради" деган дуолар бор. Яна "Эру хотин ортасини мустахкамловчи" дуолар ҳам кўпайиб кетган. Улар буларни хаммасини Руқия деб номлашади. Бу гаплар қанчалик тўғри? Ўқиётган домлалар "обуна бўлинг, лайк босинг” деб хам қўяди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри гап. Шаръий руқия бошқа нарса, уни мутлақо бошқа нарса учун ўқилади. У каналлар одам тўплаш учун шундай қилишаётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:31 | Савол-жавоблар | 162 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar