Ўгай болларни меросда улуши

Ассалому алайкум! Дадам боллари ёшлигида ажралган 2 та ўғли 1 қизи бор 18 ёшгача алимент тўлаган. Кейин аямга уйланган ва биз 2 ўғил 2 қиз туғилганмиз мерос масаласи жуда нозик экан. Алҳамдулиллаҳ дадам онам тирик лекин қари шу уй жойларни кичик ўғилга ҳадя қилса бўладими? Хадя қилиш тартиби қандай? Гувохлар керакми ёки шунчаки сухбатлашиб шу уй жойлар сенга хадя деса бўладими ёки ташқарига чиқиб уйни ерларни кўрсатиб айтиш керакми? Ота онамни диндан у даражада хабари йўқ. Шуни қандай тушунтирган афзал? 2. Пулим нисобга етиб келган 1 йил бўлмаган лекин. Закотни ўша ўгай акамга берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). “Шу уйни ҳадя қилдим қабул қил” деб кўрсатса “қабул қилдим” деб жавоб берса ҳадя адосига етади.2). Акангиз мусулмон бўлса берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:33 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar