Илми билан кибрланиш

Ассаламу алайкум! Шариат билимларини билиши, Қуръони Каримни ёдлаганлиги ёки чиройли ўқиши билан ёки умуман илми туфайли кибрланиш қанчалик нотўғри? Диний билимларни билган инсон камтар, виқорли ва ҳушмуомала бўлиши ва бу борада қолганларга ўрнак бўлиши кeрак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта илм ва ибодат тенги йўқ нарсалардир. Аллоҳ таоло буни насиб қилганига инсон қанчалар шукр қилса оз. Албатта бу охиратда саодатга эришишга далолатдир. Лекин инсон бошқалардан афзалликни даъво қилмаслиги керак. Машойихларимиз : Олим одам қолганлар фойдаланиши учун ўзининг олимлигини, қори одам эса ўзининг қорилигини изҳор қилиш кибрга кирмайди. Фақат ўзини бошқалардан афзал деб билмаслиги керак – деганлар. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 160 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar