Турмуш ўртоғим ҳақида

Ассалому алайкум! Бу саволни жуда иккиланиб беряпман. Оиладаги гап сўзлар оила ташқарисига чиқмаслиги керак деб биламан. Лек турмуш ўртоғим ҳақида сизлардан сўрамоқчиман. Намоз ўқийдилар ҳар доим рўза тутадилар қўлдан келганча ҳаммага ёрдам берадилар қарзми закотми бу қилган ишларидан жуда мамнунман алабатта. Лек фарзандларимизга келганда жуда қўполлик қиладилар арзиман хатолари учун ҳам лаънат айтиб қаттиқ уришадилар, болаларимиз ҳали жуда кичик шу хатосини яхши гап билан тушунтирсангиз бўлмайдими десам ҳечам қулоқ солмайдилар аксинча ўзимни ҳам койиб берадилар. Уйда кўп ҳолатлардан нотинчлик бўлади Катта ўглимда дадасига нисбатан меҳрсизлик пайдо бўлган қолган укалари ҳам дадасидан узоқлашиб қоляпти олдига боришга ҳам қўрқади. Нима қилишга ҳайронман. 10 йил дан буён шу аҳвол ўзгариш ё‘қ. Саволим узун бўлиб кетган бўлса узр сўрайман илтимос ёрдам беринг
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизга гапи ўтадиган обрўли қариндошларидан бири насиҳат қилиб қўйгани афзал. Шунда оиланинг гапи ҳам ташқарига чиқмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:15 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar