Солиқ лотареяси

Ассалому алайкум! Мен давлат солиқ қўмитаси ташкиллаштирган лотарея ҳақида сўрамоқчи эдим, бу лотареяда қатнашиш учун пул тўлаш шарт эмас, дўкондан бирор нарса ҳарид қилганингизда берилган чекни регистрация қиласиз экан, агар ютсангиз қимматбаҳо совғалар берар экан, ютолмасангиз сиздан ҳеч нарса кетмайди, зарар кўрмайсиз. Шу лотареяда ютилган нарсалар ҳалолми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уламолар ютиб олиш мақсадида савдо қилишдан қайтарганлар. Одатдаги савдони қилаверсаю ютуқ чиқса гап йўқ, олаверади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:48 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar