Интернетда тарқалаётган хабар

Ассалому алайкум! Устозлар интернетда бир матн тарқатилмоқда. Шу матнга ишонсак ва амал қилсак бo‘ладими? Матн қуйидагича: "Сизга бир зo‘р амал o‘ргатайми? Унда диққат қилинг! Хар сафар дуо қилаётганингизда албатта мана шундай чин дилдан дуо қилишни хам унутманг: "Эй роббим, мана шу дунёдаги барча мусулмонларнинг хар бирининг гунохларини o‘зинг мағфират қилгин, уларнинг хар бирларига мана шу борлиқда қанча яратганларинг мавжуд бo‘лса, ана шулар миқдорича ажру-савоб ато этгин ИншаъАллох" Энди o‘зингиз o‘йлаб кo‘ринг, бутун дунёда 2 миллиардга яқин мусулмон мавжуд биринчидан ана шуларни гунохларини мағфират қилинишини сo‘раябсиз, иккинчидан, қаранг бутун бир борлиқда Аллох қанчадан қанча нарсаларни яратган? Эххе, адоғи йo‘қ, инсоннинг ақли ожиз билгани. Сиз эса хар бир мусулмон биродарингиз хаққига ана шулар миқдорича ажру-савоб сo‘раябсиз. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳамг ўшанча бўлсин», дейди" (Имом Муслим ривояти). Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, мамотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзига нимани сўраб дуо қилса, дўстига ҳам шуни сўраб дуо қилади. Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти). Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир яхшиликка бировни йo‘ллаб қo‘йса унга o‘ша ишни қилганчалик ажри бор" (Имом Муслим) Шунинг учун албатта o‘ргатган дуоимизни албатта амалда қo‘лланг, яқинларингизга хам улашинг ва савобидан бахраманд бo‘линг! Гиналарни йo‘қотинг, барчани бирдек Аллох ризоси учун кечириб юборинг ва доим албатта мана шу дуони амалда қo‘лланг. ИншаъАллох, хам кo‘пчилик, хам o‘зингиз улкан савоб эгаси бo‘ласиз Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад Аллох учун сизга йетказдим, сиз хам o‘з яқинларингизга улашинг"
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуо борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган дуодан афзали бўлиши мумкин эмас. Чунки бу дуолар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломи энг яхши калом ва сарвари олам Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаводан гапирмайдиган зотнинг сўзларидир. Шудай экан, оят ва ҳадисда келган дуоларни тарғиб қилиб ёйиш керак. Сиз айтган гап билан инсон ўзининг гапини Аллоҳ ва Расули соллалоҳу алайҳи васалламнинг гапларидан афзал санагандек бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:48 | Савол-жавоблар | 186 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar