Кали линукс

Ассалому алайкум! Мани соҳам кибер ҳавфсизлик соҳаси, ҳозир шу соҳада талим овомман бизни соҳамизда компюер учун кали линух деб аталган махсус оператсион тизим ишлатилади у ҳам шиндошсга охшаш аммо бизни соҳага мõлжаллаб чиқарилган тизим. Кеча бир дõстим кали линух даги Кали сõзи ҳиндлар ҳудосининг номи эканлигини айтиб қолди шу бõйича малумот қидириб кõрдим ва ( " Кали Линух номи ҳинд динидан келиб чиққан. Кали номи кала сўзидан келиб чиққан бўлиб, қора, вақт, ўлим, ўлим ҳудоси Шива деган маънони англатади. Шива Кала - абадий вақт - Кали деб номланганлиги сабабли, унинг ҳамроҳи(Кали) ҳам "Вақт" ёки "Ўлим" деган маънони англатади. Кали вақт ва ўзгаришларнинг маъбудаси") дейилган экан. Шу тизимни ишлатишлигим жоизми саҳиҳул бухорийда амаллар ниятларга боглиқ дейилган ҳадис борку, бу тизимни ишлатишимдан мақсад уларни ҳудосини номи бõлганлиги сабабмас касбимга мõлжалланга тизим бўлганлиги учун ишлатаман ва бу тизим ман учун жуда керакли.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишлатишингиз жоиз. Сиз соҳангизда етук мутахассис бўлишга интилинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:54 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar