Кофир иймон келтирса намозини қазолари

Ассалому алайкум! Бир киши(калима келтирган мусулмон оилада яшаган мусулмон) 20ёшда номозни бошласа қазо номозларини ўқиши керак тушунишим бўйича. Агар кофир киши 20ёшда иймон келтирса у ҳам қазо ибодатларини ўқиши керак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар кофир исломни қабул қилса, намозларнинг қазосини ўқимайди. “Кифоя” китобида қуйидагича келади: 
Унутган ва ухлаб қолган одам намознинг қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин, қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш, албатта, лозиму лобуд бўлади. Ҳайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдек, асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоз вақтидан кўпроқ муддат ҳушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди. Муртад яна Исломга қайтса, муртадлик вақтидаги намозни қазо қилмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar